21:32 / 23.08.2017
41880

Олмазор туманида “Rayhon”нинг янги филиали очилди

Фаолият бошлаганига кўп фурсат бўлмаган “Rayhon” миллий таомлар кафеси қисқа даврда улкан марраларга эришиб, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларининг энг севимли таомланиш марказига айланиб улгурди. Мазкур таомгоҳ илк бор Шайхонтоҳур тумани, Асадулла Хўжаев кўчаси, 2-уй манзилида очилган эди. Муваффақиятли фаолиятдан сўнг, бирин-кетин ушбу туманнинг Лайлитўғон, Зулфияхоним кўчаларида ва Олмазор туманининг Беруний кўчасида ҳам “Rayhon” филиаллари очилди ва кўплаб инсонлар доимий иш билан таъминланди.

“Rayhon” миллий таомлар кафеси маъмурияти Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллик байрамига ҳам ўзига хос совға ҳозирлади. Хўрандалар талаб ва истакларига биноан миллий таомлар кафесининг навбатдаги филиали Олмазор тумани, Абдулла Набиев кўчасида очилди ва кўплаб янги иш ўринлари яратилди.

Энди шинам таомгоҳ қидиришга ҳожат йўқ: Сизда оилангиз, дўстларингиз ёхуд яқинларингиз билан энг қувончли, унутилмас кунларни хушхўр таомларга бой кўркам дастурхон атрофида нишонлаш истаги бўлса, Олмазор туманида фаолият бошлаган “Rayhon” миллий таомлар кафесига ташриф буюришингиз мумкин.

Миллий рух, шарқона жозиба уфуриб турган шинам жой, қўли ширин, малакали ошпазлар томонидан тайёрланган миллий ва турк таомлари, ширинликлар, бетакрор чанқоқбосар ичимликлар, олий намунали хизмат – буларнинг барчаси “Rayhon” миллий таомлар кафесида мужассам! Қолаверса, жойларни аввалдан банд этиш ва таъбга муносиб таомларни буюртма қилиш имкони ҳам мавжуд. 

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Абдулла Набиев кўчаси.

Мўлжал: Олмазор тумани ИИБ. 

“Райҳон” миллий таомлар кафеси манзиллари:
1) Шайхонтоҳур тумани, Асадулла Хўжаев кўчаси, 2-уй. Мўлжал: Қоратош. 
2) Шайхонтоҳур тумани, Лайлитўғон кўчаси, 266а-уй. Мўлжал: ЖАР. 
3) Шайхонтохур тумани, Зулфияхоним кўчаси,  244-уй. Мўлжал: Абай, Қозоғистон элчихонаси (янги). 
4) Олмазор тумани, Беруний кўчаси, 92-уй. Мўлжал “Тинчлик” тўйхонаси.

“Райҳон” – хуштаъм миллий таомлар манзилига ташриф буюринг ва яқинларингизга қувонч улашинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top