Олтинкўлнинг “Қорақалпоқ” маҳалласига қўғирчоқ театри келди
Чекка қишлоқларда яшовчи аҳоли ўз фарзандларини доим ҳам қўғирчоқ театри, музей, истироҳат боғи каби маънавий ва кўнгилочар масканларга олиб боришга имкон топа олиши қийин.
KUN.UZ сайти Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП вакили Бегали Азимов билан ҳамкорликда туманнинг “Қорақалпоқ” ҳамда “Сарой” маҳалласи кичкинтойлари учун ана шундай тадбирни ташкил этди.
Болажонларга ҳудуддаги 3-умумтаълим мактабида Андижон вилоят қўғирчоқ театрининг сайёр труппа жамоаси ўз репертуаридаги “Тўқсон тўққиз хазина” деб номланган асарни намойиш қилиб берди. Маълумки, эртаклар якунида доим эзгулик ёмонлик устидан ғалаба қозонади. Кичкинтойлар қўғирчоқларнинг сеҳрли оламида саҳна қаҳрамонларининг ҳаракатларини кузатиб, дилдан завқланишгани бор гап.
Дастур давомида болажонлар ўзлари ёқтирган эртак, мультфильм қаҳрамонлари билан жонли мулоқотда бўлиб, бирга рақсга тушишди.
- Ўтган йили янгидан қурилиб, иш бошлаган Андижон вилоят қўғирчоқ театрига ҳудудимиздаги болаларни олиб келишни ният қилгандик. KUN.UZ сайти вакили билан биргаликда театр раҳбарияти билан учрашганимизда сайёр труппа жамоаси борлигини айтишди. Бундан фойдаланган ҳолда уларни маҳалламга таклиф қилдик. Ўйлайманки, бугунги томошага келган барча болакайларга байрам туҳфаси жуда ёқди. Мустақиллик байрами арафасида аҳолимиз учун вилоят драма театри труппасини олиб келишни режалаштиряпмиз,- деди Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Бегали Азимов.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024