Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгда тўфон сабабли энг юқори даражадаги хавфлилик даражаси эълон қилинди
Ҳонгконгда Тинч океанидаги Хато тўфони сабабли кучли шамол хавфлилигининг энг юқори – 9-даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.
Ҳонгконг обсерваторияси бундай огоҳлантиришни маҳаллий вақт билан соат 09:10да эълон қилган. Об-ҳаво мутахассислари яқин соатларда 30 мм гача ёғингарчилик тушишини прогноз қилмоқдалар. Шаҳар раҳбарияти хавфсизлик нуқтаи назаридан барча мактаблар, банклар, офислар ва давлат муассасалари, Ҳонгконг фонд биржасини ёпиб қўйган. Бундан ташқари, шаҳар портидаги барча ишлар ва паром алоқаси тўхтатилган. Ҳонгконг халқаро аэропорти “Чхеклапкок”да камида 320 та рейс бекор қилинган.
Айни вақтда тўфон маркази Ҳонгконгдан 100 км узоқликда денгизда жойлашган. Тўфон ғарбга – Гуандун вилояти томон йўналмоқда. Тропик ёмғирлар ёғиши, шамол кучи 145 км/соатга етиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
15:06 / 04.05.2026