10:27 / 23.08.2017
19617

Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш жинояти фош этилди

2017 йилнинг 19 август куни тахминан соат 22:00 да, Акром Ашрабов Шайхонтоҳур тумани, Гулобод даҳасидаги салқин ичимликлар савдоси амалга ошириладиган жойда бўла туриб, фуқаро Рихсивой Муратов (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, унга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказган. Натижада у “кўкрак қафаси соҳасида кўплаб санчилган-кесилган жароҳатлар, ички қон кетиши” ташхиси билан биринчи шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Бироқ, Р.Муратов олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Top