Жаҳон | 10:50 / 23.08.2017
24549
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп Финиксдаги чиқиши давомида ҳукуматни ёпиб қўйиш билан таҳдид қилди. У Мексика билан чегарада девор қурилишини молиялаштиришни тасдиқлатиш ниятида.

«Бу деворни қуринг. Демократлар биз буни қилмаслигимизни исташмоқда, бироқ менга ишонишингиз мумкинки, биз деворни қўлга киритиш учун ҳукуматимизни ёпамиз. Биз ўз деворимизни қўлга киритамиз», - деган Трамп.

Унинг сўзларига кўра, демократлар яхши қиладиган ягона нарса – бу танқид.

Трамп АҚШ конгрессига ҳам мурожаат қилган.

«Сизнинг ишингиз – америкаликларнинг чегара, солиқлар, соғлиқни сақлаш, умуман, уларнинг ҳаётига таъсир кўрсатувчи исталган масала бўйича манфаатларини илгари суриш», - дея таъкидлаб ўтган Америка етакчиси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид