Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари Украина бўйича муҳим баёнот берди
АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг Украина президенти Пётр Порошенко билан учрашувдан сўнг маълум қилишича, Вашингтон Киев билан муносабатларни мустаҳкамлаш ниятида. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали хабар берди.
«Ўйлашимча, ҳеч бир муносабатлар аввалгидек қолмайди, - улар мустаҳкамланади ёки кучсизланади. Шуни ишонтириб айтишим мумкинки, биз давлатларимиз ўртасида муносабатларни мустаҳкамлаш ниятидамиз. Бу ерга вазиятни янада яхшироқ тушуниш учун келдим. Бу менга сизнинг президентингиз ва мудофаа вазирингиз айтган нарсаларни фаолроқ қўллаб-қувватлашга имконият беради», - деган Мэттис.
Аввалроқ, америкалик сенатор Жон Маккейн яна бир бор Украинага ўқотар қуроллар етказиб беришга чақирганди.
Мавзуга оид
17:54
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
09:35 / 29.06.2026