Жамият | 19:47 / 24.08.2017
15025
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда қўшнининг огоҳлиги инсон ҳаётини сақлаб қолди

2017 йил 22 август куни Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Э. томонидан қўшниси Б.Л. 4-5 кундан буён кўринмай қолганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Мазкур мурожаатга асосан, навбатчиликда бўлган қутқарувчилар зудлик билан белгиланган манзилга етиб борди. Қутқарувчилар маҳалла раиси ва қўшнилар иштирокида Б.Л. уйининг темир эшигини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида очганида, фуқаро уйининг ичида бетоб ҳолда ётганлиги аниқланди. Қутқарувчилар томонидан унга биринчи ёрдам амалга оширилди ҳамда шифокорларни чақириб беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатилди.

Қўшниларнинг ҳушёрлиги ҳамда қутқарувчиларнинг хатти-ҳаракатлари натижасида бир инсоннинг ҳаёти асраб қолинди.

Мавзуга оид