22:38 / 24.08.2017
9817

Meizu компанияси M6 Note смартфонини тақдим этди

Фото: hi-news.ru

Meizu 23 август куни янги M6 Note смартфонини намойиш этди. Бу ҳақида Hi-News хабар берди. Meizu компаниясининг M линиясидаги энг янги смартфони Snapdragon 625 чипсетига эга. M6 Note — Meizu'нинг Qualcomm'дан чипсет олган биринчи девайси.

M6 Note 5,5-дюймли Full HD дисплейи билан таъминланган. Янги смартфон экрани остида бармоқ излари сканери жойлаштирилган, у шунингдек Home тугмаси вазифасини ҳам бажаради. Бармоқ излари сканерининг бундай жойлашуви фойдаланувчиларга қулай ҳисобланади.

Фото: hi-news.ru

M6 Note девайсининг орқа томонида икки камерага мавжуд. У Sony IMX362 сенсорларига (12 мегапикселли) асосланган, диафрагмаси эса - f/1.9. Смартфоннинг олд панелида 5 мегапикселли қўшимча камераси бор. Замонавий смартфонлар борган сари икки камера билан таъминланмоқда ва бу фойдаланувчиларни ажаблантирмай ҳам қўйди.

Meizu M6 Note қурилмаси Android 7.1.2 Nougat операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Девайс 4000 мАс сиғимли аккумулятордан қувват олади.

Янги смартфон уч хил версияда тақдим этилмоқда, улар хотира ҳажми жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади.

Биринчи версия - 3 Гб оператив ва 16 Гб ички хотирага эга. Нархи - 1099 юань, 164 АҚШ доллари.

Иккинчи версиянинг оператив хотираси ҳажми биринчиси каби, ичкиси эса 32 Гб. Нархи - 1299 юань, 194 АҚШ доллари.

Учинчи версияда оператив хотира 4 Гб'га оширилган, ички хотира эса - 64 Гб. Нархи - 1699 юань, 254 АҚШ доллари.

Смартфонлар фойдаланувчиларга уч хил рангда намойиш этилди - тилларанг, кўк ва қора.

Top