
Август ойи ҳам ўз якунига етиб бормоқда, бир неча кундан кейин мактаб даври ҳам бошланади. Шундай экан ўз фарзандингизни янги смартфон билан хурсанд қилишга нима дейсиз? Биз айнан сиз учун мактаб ўқувчисига мос келадиган энг яхши Meizu телефонини танлашга ёрдам берадиган моделлар бўйича қисқа йўриқнома тайёрладик.
Meizu M6
- Экран: 5.2 дюйм, IPS-матрица, 1280 x 720 пиксель
- Камера: асосий 13 МП,селфи 8 МП
- Ишлаш самарадорлиги: MediaTek MT6750, 8-ядроли
- Хотира: 2/3 ГБ оператив ва 16/32 ГБ ички хотира, microSD-карта учун ҳам уя кўзда тутилган
- Аккумулятор: 3070 мА/с
- Нархи: 950000 сўмгача
Бошланғич синфлардаги мактаб ўқувчиси учун илк аппарат вазифасини аъло бажаради. Шу билан бирга модель кундалик фойдаланиш учун ҳам жуда мос келади: ишлатишда қулай пластик корпус, яхши дисплей, олеофоб қоплам, сиғимли аккумулятор ва чаққон дастур.

Meizu M6T
- Экран: 5.7 дюйм, IPS-матрица, 1440 x 720 пиксель
- Камера: асосий 13+2 МП, селфи 8 МП
- Ишлаш самарадорлиги: MediaTek MT6750RM, 8-ядроли
- Хотира: 2/3 ГБ оператив ва 16/32 ГБ ички хотира, microSD-карта учун ҳам уя кўзда тутилган
- Аккумулятор: 3300 мА/с
- Нархи: 1 140 000 сўмгача
Бошланғич синфдаги тартибли ўқувчилар учун баланд чўзинчоқ экранли, қўш камерали, бақувват 8-ядроли процессор ва сиғими 3300 мА/соат бўлган батарея билан жиҳозланган ажойиб Meizu M6T моделини харид қилиш мумкин.

Meizu M6 Note
- Экран: 5.5 дюйм, IPS-матрица, 1920 x 1080 пиксель
















