Республиканинг гаджетлар бозорида янги қудратли рақиб пайдо бўлди. Машҳур брендлардан бири - MEIZU компанияси Ўзбекистонга смартфонларни расман етказиб бериши ҳақида маълум қилди.

Ўзбекистон бозорини эгаллаш бўйича компания режалари жуда жиддий. Ҳозирданоқ электрониканинг республика миқёсидаги йирик савдо тармоқлари орқали маҳсулотнинг айрим моделларини сотиш бошланган.
Фирма дўконлари, сервис марказини очиш ва смартфонларнинг кенг ассортименти ва оригинал аксессуарлар сотувини йўлга қўйиш бренднинг яқин келажакдаги мақсадларидан.
Ўзбекистон бозорида фаолият олиб бориш қизиқарли ва истиқболли деб ҳисоблайдиган жаҳоннинг йирик компанияларининг юртимизга ташрифлари ортиб бормоқда. Харидорлар учун эса бу ўнлаб маҳсулотлар ичидан энг маъқулини танлаш имконияти демакдир. MEIZUни танлашингиз учун ушбу брендда асослар керагиданда ортиқроқ.
Смартфонлардан аллақачон фақатгина алоқа воситаси сифатида фойдаланилмай қўйди - эндиликда улар ҳар қандай шароитда ҳам иш юритиш, шахсий ёзишмалар ва кўнгилочар ўйинлар учун ҳақиқий «ақлли» мажмуага айланишга улгурди. Шунинг учун, олдин қурилмани танлашда мижоз фақат алоқа сифатига эътибор берган бўлса, ҳозирда танлашдаги асосий эътибор қулайлик ва самарадорликка қаратилмоқда. MEIZUда сизни қаноатлантирадиган барча имкониятлар мавжуд.

Ўзига хос Flyme интерфейси компаниянинг ҳар бир смартфонида ўрнатилган бўлиб, Андроиднинг барчага маълум тизимига асосланган ва кўплаб параметрлари бўйича “аждод”ларидан ўзиб кетган. Максимал қулайлик ва ишлатишдаги оддийлик MEIZUнинг асосий афзалликларидан бири, шунинг учун интерфейс интуитив тарзда тушунарли, ички қисм эса юқори даражада бежирим ва аниқ - ҳеч қандай ортиқча чалкашликларсиз ва микросозламаларнинг ўнлаб саҳифалари, барча заруриятларни экранда бир нечтагина слайд ва таплар билан бажариш мумкин. Бунга махсус OneMind интеллектуал “слайдерлари” орқали эришилади, у мустақил тарзда фойдаланувчининг қарорларини ва унга маъқул ҳаракатларни кузатиб боради ҳамда кундан кунга барчасини фойдаланувчи учун соддалаштириб, унга мослашади. OneMind кўп ишлатиладиган иловаларни сақлаб қолади ва улар билан ишлашни янада қулайлаштирган тарзда иловаларни тез ишлаб кетишига имконият яратади.

























