Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси бошланди
Бугун, 24 август куни соат 10.00да Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси очиқ, деб эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунлари муҳокамаси, Тошкент вилоятининг Тўйтепа, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги, шунингдек, Сенат ваколатига кирадиган бошқа масалалар ўрин олган.
Ялпи мажлисда айни пайтда сенаторлар кун тартибидаги биринчи масала – “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид
08:32 / 20.05.2026
Наркожиноятлар учун шартли озод қилиш тартиби чекланади
19:00 / 19.05.2026
Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди
21:53 / 18.05.2026
Сотувчи харидорнинг қонуний талабини бажармаса, электрон платформа зиммасига ҳам масъулият юкланади
22:23 / 14.05.2026