18:00 / 25.08.2017
3323

Фуқаронинг 1,5 млн сўмлик занжирини эгаллаб олган талончи ушланди

2017 йилнинг 21 август куни тахминан соат 14:30 ларда, К.И. ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод туманида жойлашган 36А-уй ёнида бўла туриб, фуқаро Н.Е.нинг соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган баҳоси 1.500.000 сўмлик сариқ металлдан ишланган занжирини эгаллаб олган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Top