Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ТИВ раҳбари: Туркия Эрдўған вақтида ЕИ таркибига кирмайди
Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриель Туркиянинг қачон ЕИ аъзоси бўлиши хусусида баёнот берди. Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўған даврида ЕИ аъзоси бўлмайди, деган вазир Bild нашрига берган интервьюсида.
«Бу бизнинг уларни хоҳламаётганимизни англатмайди, аммо Туркия ҳукумати Эрдўған бошқарувида Европа ҳимоя қилаётган нарсанинг зидди томон жуда тез ҳаракат қилмоқда… Туркия ҳозирги ҳолатида ЕИ аъзоси бўлмаслиги мутлақ аниқ», — деган Зигмар Габриель.
Аввалроқ, Эрдўған Германиядаги туркларни ГФР канцлери Ангела Меркелга дўстона кайфиятдаги партияларга овоз бермасликка чақирар экан, уларни «Туркия душманлари» деб атаган эди.
Зигмар Габриэль эса, Эрдўған сўзларини мамлакат суверенитетига аралашув деб баҳолаганди.
Бунга жавоб Ражаб Тоййиб Эрдўған Зигмар Габриэлга «ўз жойини билишни» тавсия қилган эди.
Мавзуга оид
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
19:55 / 29.05.2026
Европа Иттифоқи Temu’ни 200 млн евро жаримага тортди
09:11 / 28.05.2026