Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда миллий контент кўпаяди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2017 йилдаги 625-сон қарори билан 2017 — 2019 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
У қуйидагиларни назарда тутади:
• миллий контент ва веб-ресурсларни ривожлантиришни рағбатлантириш ва оммалаштириш, уларни ташкилий, моддий-техник ва молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш;
• Интернетнинг миллий сегментини ғоявий-мазмунан тўлдириш, фойдаланувчиларнинг, энг аввало ёшларнинг замонавий талабларига жавоб берадиган оммабоп ахборот ресурслари, медиа-маҳсулотлари, бадиий, мультипликацион ва ҳужжатли фильмларни яратиш ва ривожлантириш, шунингдек интернет-журналистикани ривожлантириш;
• маҳаллий ижтимоий тармоқларда миллий контентни ривожлантириш ва хорижий ахборот ресурсларида унинг улушини ошириш, Ўзбекистон мессенжерлари ва ижтимоий тармоқлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг жозибадорлигини ошириш ҳисобига аудиториясини кенгайтириш;
• таълим контентини янада такомиллаштириш, «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғи имкониятларини кенгайтириш, таълим муассасалари ўқув дастурлари билан интеграцияланган замонавий веб-ресурсларни яратиш;
• Интернетда яратиладиган миллий ахборот ресурсларини янада тарғиб қилиш ва оммалаштириш;
• Интернетнинг глобал ва миллий сегменти ривожланиш тенденцияларини доимий ўрганиб бориш, миллий контентни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантириш, давлат-хусусий шерикликни жорий этиш ва тегишли норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.
Комплекс дастурни сифатли амалга ошириш учун вазирликлар ва идоралар, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
12:54 / 14.03.2026