Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабзда техник спиртдан ароқ тайёрлаб сотган “машҳур” тадбиркор ушланди
Қашқадарё вилояти ИИБнинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган тадбир давомида Шаҳрисабз шаҳрининг “Чўлпон” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида яширин цех ташкил этилгани аниқланди. Унда 1952 йилда туғилган Я.С. қўлбола усулда техник спиртдан ароқ тайёрлаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда республика ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Я.С. ўзининг ноқонуний ҳаракатига ўғли ва жиянини ҳам жалб қилган. Уларнинг вазифаси 0,5 литр сиғимли шиша идишларга “Шаҳрисабз” ароқ-вино заводи ёрлиқларини ёпиштириб, донасини 6800 сўмдан мижозларга тарқатиш бўлган.
Бундан ташқари Я.С.нинг уйи кўздан кечирилганда 60 литрли идишда истеъмолга яроқсиз этил спиртини қайта ишловчи қўлбола ускуна, 588 дона “Шаҳрисабз” ароғи ёрлиқлари ёпиштирилган тайёр ароқ ичимлиги, 52 литр спирт, 400 дона металл қопқоқ, 3200 дона акциз марка, 400 та целлофан қоплагич, 170 литр қадоқланмаган ароқ, 1920 та “Шаҳрисабз” ароғи ёрлиқлари ёпиштирилган шиша идишлар, 12 кг қадоқлашга мўлжалланган целлофанлар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026