17:45 / 25.08.2017
3883

Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди 

2017 йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Латвия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Михаилс Поповскни қабул қилди.

Элчи Вазирга ўз ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

mfa.uz

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Латвия кун тартибининг долзарб масалалари, алоқаларни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ривожлантириш ҳамда “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” шаклида ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда алоҳида эътибор бўлажак икки томонлама қўшма тадбирларга қаратилди.

Top