Жаҳон | 16:46 / 25.08.2017
8250
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда Колумбга ўрнатилган ҳайкал бузилиши мумкин

Фото: Getty Images

Американи очган Христофор Колумбнинг Нью-Йоркдаги ҳайкали бузилиши мумкин. Бу уни “ирқчилик тимсоли” деб тан олишса рўй беради, деб хабар бермоқда Mediate.

Нью-Йорк ҳокими Билл де Блазионинг твиттердаги саҳифасида ёзишича, “Шарлотсвиллдаги ҳодисалардан сўнг, шаҳар маъмурияти барча ҳайкалларни уларда зўравонлик белгилари бор ёки йўқлигини билиш мақсадида текшириб чиқади”.

Баъзи амалдорларнинг сўзларига кўра, Американи очган инсонга ўрнатилган ҳайкал нафрат ва ирқий устунлик белгиларидан бири бўлиши мумкин.

“Мен комиссия қарорини кутаман. Аввал айтганимдек, Христофор Колумб кўпчилигимиз учун қарама-қарши ҳиссиётлар келтириб чиқарувчи шахсдир, айниқса Кариб ҳавзаси мамлакатлари аҳолиси учун”, - дея маълум қилди Блазио.

Аввалроқ АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид