Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung империясининг вориси 5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Фото: Reuters
Жанубий Корея суди Samsung корпорациясининг ҳақиқий раҳбари Ли Чжэ Ёнга 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади, деб хабар бермоқда Reuters.
Yonhap агентлигининг хабар беришича эса, уни порахўрлик, кўп миқдордаги камомад, капитални олиб чиқиб кетиш ва ёлғон гувоҳлик беришда айблашган. Суд қарорига кўра, Ли Чже Ён тахминан 6,38 млн долларлик пора бериш ҳолатига алоқадор. Бу мамлакат собиқ президенти Пак Кин Хега яқин шахслар билан боғлиқ экани айтилмоқда.
Прокуратура Чжэ Ённи 12 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилди. У айбини тан олмади ва ҳукмни қайта кўриб чиқиш мақсадида шикоят аризасини йўллаш ниятида.
Чже Ён 2017 йилнинг февралида ҳибсга олинганди. Терговга кўра, Samsung 2015 йилнинг октябри ва 2016 йилнинг январида тахминан 38 млн долларни президентнинг дугонаси Чхве Сун Силнинг қизи ҳисоб рақамларига ўтказиб берган.
Bloomberg маълумотига кўра, Чжэ Ёндан ташқари Samsung’ни тўрт нафар собиқ топ-менежери ҳам айбдор деб топилган.
Аввалроқ Samsung раҳбари порахўрликда айбдор деб топилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
19:33 / 28.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними коррупция туфайли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:39 / 27.01.2026