07:56 / 25.08.2017
7552

Техасга “Харви” тўфони яқинлашмоқда

Фото: CCO

“Харви” тропик циклони тўфонга айланиб, АҚШнинг Техас штати соҳилларига яқинлашмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг тўфонларни ўрганиш миллий марказига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

“Харви” маркази Порт ОʼКоннор шаҳридан 480 км узоқликда жойлашган. Тўфон шамолининг қайд қилинган максимал тезлиги 140 км/соатни ташкил қилган.

Тўфон Техасга 25 август кечки пайт етиб келади. Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозларига кўра, ҳудудда кучли ёмғирлар, тошқинлар ва кучли шамоллар бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ Техас губернатори Грег Эбботт тўфоннинг яқинлашиши сабабли 30 та округда табиий офат тартибини эълон қилганди. 

Top