Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулдаги масжидга уюштирилган ҳужум қурбонлари 30 кишидан ошди
Фото: TOLOnews
Афғонистон пойтахтидаги масжидлардан бирига уюштирилган ҳужум оқибатида 30 дан зиёд инсон қурбон бўлди, 80 дан зиёд инсон жабрланди, дея хабар бермоқда Tolo News телеканали расмий шахсларга таяниб.
Илгари 20 қурбон ва 30 нафар ярадор ҳақида хабар қилинаётган эди.
Бир неча жангарилар Кобулдаги Замона масжидига ҳужум уюштиришган. Гувоҳларнинг айтишича, жангарилар масжид қўриқчиларини ўлдириб, унинг ичкарисига бостириб киришган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам машиналари етиб келган. ИИВ вакили Нажиб Дониш ҳам масжидга ҳужум уюштирилганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, жангарилардан бири масжид яқинида ўзини портлатган.
Телеканал кейинроқ Кобулдаги масжид яқинида яна бир портлаш юз берганини хабар берган.
Илгари хабар қилинишича, ҳужум учун масъулиятни «Ислом давлати» (ИШИД) террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олган.
Сўнгги ойлар ичида Афғонистондаги вазият кескин ёмонлашган. Илгарироқ мамлакатнинг қишлоқ туманларида катта ҳудудни эгаллаган «Толибон» ҳаракати йирик шаҳарларни ҳам эгаллашга киришган. Шунингдек, мамлакатга ИШИДнинг таъсири ҳам ортган.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026