Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда 20 млн долларлик тўқимачилик фабрикаси қурилиши бошланди
Сурхондарёнинг Денов туманидаги "Шохмохкашшоб" агросаноат фирмаси томонидан текстиль фабрикаси қурилиши ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг ёзишича, лойиҳанинг умумий қиймати 20 млн.АҚШ доллари бўлиб, шундан 12.5 млн АҚШ доллари банк кредити бўлса, қолган 7.5 млн АҚШ доллари "Шохмохкашшоб" агросаноат фирмаси томонидан молиялаштирилади.
400 кишини доимий иш билан таъминлайдиган мазкур лойиҳа 2018 йил 1 чорагида ишга туширилади.

Тўқимачилик фабрикасининг йиллик қуввати 6300 тонна ип-калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Унинг умумий ер майдони 6 гектарни ташкил этади.




Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
14:45 / 11.05.2026