Light | 17:40 / 27.08.2017
29185
3 дақиқада ўқилади

Қандай қилиб велосипед ёрдамида тез озиш мумкин?

Велосипед кўпчиликнинг ҳаётига ҳаракатланиш воситаси сифатида тобора фаол кириб келмоқда. Бироқ, у транспорт воситаси бўлиши билан бирга ажойиб тренажёр ҳам эканини ҳамма ҳам билмайди. Дунёда байк ёрдамида ортиқча калорияларни йўқотиш ва мушак рельефига эга бўлишнинг кўплаб тезкор ва самарали усуллари бор. Қандай қилиб дейсизми? Don't Panic шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди

Нонушта олдидан сайр қилиш

Фото: Flicr

Нонушта олдидан қисқа сайрга (тахминан 20 дақиқага) чиқишни одатга айлантиринг. Амалий физиология журналида чоп этилган янги тадқиқотлар ёғларнинг қорин оч вақтида тезроқ парчаланишини кўрсатган. Оддий эрталабки сайр ҳафтасига 2 мингтагача калорияни йўқотишга қодир. Яна шуниси муҳимки, у метаболизмни тезлаштириш механизмини ишга туширади. Профессионал пойгачилар мусобақаларга тайёрланаётганда шу усулдан фойдаланишади. 

Интенсив спорт

Фото: Flicr

Интервалли ҳаракатлар тушунчаси велосипед пойгалари учун ҳам муҳимдир. Шошмасдан ҳайдаш ва максимал тезлашиш кетма-кетлигига риоя қилинг: бу организмингизни ёғларни фаолроқ йўқотишга созлайди. 

Ноқулай йўллар

Фото: Flicr

Ноқулай йўллар бўйлаб атиги бир соат ҳаракатланиш қулай йўллар бўйлаб ҳаркатланганга нисбатан 600 калорияни кўпроқ парчалар экан. Бундан ташқари, ноқулай йўл бутун танани ишлашга мажбур қилади.

Тоғларга йўл оламиз

Фото: Flicr

Тоққа велосипедда чиқиш ҳаммага ҳам ёқавермайди, албатта. Бу организмнинг бутун тизими, шу жумладан юрак-қон томир тизимини ҳам ишга солувчи мураккаб машғулот. Шундай бўлса-да, унинг ижобий томонлари ҳам кўп: ҳафтада икки кунни хилл-райдингга ажратинг ва бир ой ичида натижасига ўзингиз гувоҳ бўласиз. 

Енгил тамадди қилиш

Фото: Flicr

Сиз велосипедда сайр қилишга бутун кунингизни кетказишингиз мумкин. Организмга эса, сўзсиз, энергия керак бўлади - шундай экан, уни зарарли ва оғир егуликлардан эмас, енгил ва фойдали озуқалардан олинг. Масалан, велосипедчининг тўйимли мюслили батон, банан истеъмол қилиши ёки протеинли коктейль ичиши мақсадга мувофиқдир. 

Мавзуга оид