Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CNN: КХДР янги ядро синовига тайёргарлик кўраётгани хабар қилинди
Шимолий Корея ҳукумати навбатдаги ядро синовини ўтказишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда CNN Жанубий Корея разведкаси маълумотларига асосан ёзмоқда.
Таъкидланишича, Жанубий Корея Миллий разведка хизмати ёпиқ эшиклар ортидаги учрашув давомида жанубий кореялик амалдорларга Пхеньян Пунгери полигонида янги синовни ўтказишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида белгилар аниқланганини хабар қилган.
Жанубий кореялик депутат Ким Байунг-Кининг сўзларига кўра, КХДР «Пунгери полигонининг 2- ва 3-туннелларида ядро синовини ўтказишга тайёргарликни якунига етказган».
Шунингдек, шимолий кореялик амалдорларнинг телеканалга маълум қилишича, АҚШга Сеул билан қўшма машқлар учун жазо тайёрлаб қўйилган.
Аввалроқ Жанубий Корея президенти КХДР туфайли қуролли кучларга янги топшириқ бергани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026