Жаҳон | 08:45 / 29.08.2017
21667
1 дақиқада ўқилади

Япония КХДР ракетасини нима учун уриб туширмаганини изоҳлади

Фото: AP

Япония ўз ҳаво ҳудудидан учиб ўтаётган КХДР ракетасини уриб туширмади. Чунки у мамлакат ҳудудларига таҳдид солмаган эди, деди Япония мудофаа вазири Ицунори Ондэра журналистлар билан мулоқотида.

"Ҳудудимиз узра ракета парвози аввал бўлмаган жиддий таҳдиддир. Бу минтақадаги тинчлик ва хавфсизликка хавф солади ҳамда Хавфсизлик кенгашининг резолюциясини бузади", — деган Онодэра.

"Ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучлари радарлари ракета парвозини қайд қилди, аммо талофат етказиш таҳдиди бўлмагани сабабли ракетани уриб туширмасликка қарор қилинди", — дея изоҳ берган Япония мудофаа вазири. 

"Парвоз хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ракета ўрта масофаларга уча оладиган туридан экани эҳтимол. Биз ракетадан 3 та қисм ажралиб чиққанини қайд этдик, ҳозирча, уларнинг тафсилотлари ўрганилмоқда", — деган вазир.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид