Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:58 / 29.08.2017
6551
1 дақиқада ўқилади
Кобулдаги АҚШ элчихонаси ёнида портлаш юз берди
Фото: Reuters
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида АҚШ элчихонасидан унча узоқ бўлмаган ерда портлаш юз берди, деб хабар бермоқда Рейтер агентлиги полицияга асосан.
Афғонистон ИИВ вакили Нажиб Донишнинг сўзларига кўра, портлаш Kabul Bank банки бўлинмасига кираверишда юз берган. Америка дипломатик миссияси ҳам шу туманда жойлашган.
Tolo News телеканали маълумотига кўра, портлашни худкуш террорчилар амалга оширган.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш