18:00 / 30.08.2017
9125

Beeline роуминг географиясини кенгайтирмоқда

Фото: Beeline

Ўзбекистон алоқа оператори Beeline Бенинда роуминг географиясини кенгайгани ҳақида хабар беради. Etisalat компанияси билан имзоланган шартномалар натижасида, Beeline абонентлари CAMEL-роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати исталган мусбат балансда, яъни абонент баланси $0 га тенг бўлгунига қадар $50 кафолатли бадалсиз Beeline алоқасидан фойдаланиш имконини беради. Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади. CAMEL роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган. Хизматдан олдиндан тўлов тизимидаги тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар - жисмоний шахслар ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.

***

Beeline бренди Ўзбекистон республикаси ҳудудида МЧЖ Unitel‘нинг савдо белгиси ҳисобланади. Компания 1996 йилда ташкил этилган. Компаниянинг тижорат фаолияти 1997 йил 25 сентябрь куни бошланган. Ҳозирги кунда компания Ўзбекистон GSM -операторлари қаторида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. 2015 йил натижалари бўйича компания абонентларининг сони 9,9 миллион кишини ташкил қилди. 2006 йил 12 сентабрдан бошлаб “Unitel” МЧЖ “Beeline” савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. 2008 йил 2 декабрь куни “Unitel” компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб, 3G тармоғи ишга туширилиши тўғрисида эълон қилди. 2014 йилнинг 4 сентябрь куни Beeline Ўзбекистонда илк бор 4G LTE тармоғини ишга туширди.

Buzton Қўшма корхонаси 1995 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. Биринчи босқичда компаниянинг асосий фаолият йўналиши бўлиб халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий рақамли телефон алоқасини тақдим этиш ҳисобланар еди. 2000 йилдан бошлаб компания телекоммуникациялар бозорида ўз фаолият доирасини кенгайтирди, ва Интернетга кириш ҳамда маълумотлар узатиш бўйича хизматлар тақдим этишни бошлади. Ҳозирги кунда Buzton ҚК интеграцияланган алоқа хизматлари оператори сифатида фаолият кўрсатмоқда, яъни мижозларга замонавий телекоммуникация хизматлари бутун мажмуасини: телефония, маълумотлар узатиш ва Интернетга кириш хизматларини тақдим етмоқда. 2008 йилда Buzton ҚК МЧЖ VimpelCom Компаниялар гуруҳи таркибига кирди.

Батафсил маълумотлар учун:

Unitel МЧЖ матбуот котиби Эльвира Сеттарова

+99890 373-09-36, pr@beeline.uz

Facebookда биз билан бирга бўл: http://www.facebook.com/beeline.uz
Тwitterда биздан бохабар бўлиб тур: http://www.twitter.com/beeline_uz
“Одноклассники”да бизни муҳокама қил: http://www.twitter.com/beeline_uz
Top