Жаҳон | 10:16 / 30.08.2017
8899
1 дақиқада ўқилади

Хитой: Ҳиндистонга чегарадаги можаро дарс бўлди деган умиддамиз

Фото: © Fotolia

Хитой Ҳиндистон чегарадаги Доклам туманида рўй берган қарама-қаршиликдан керакли хулоса чиқариб олиши ва келажакда шундай ҳодисалардан қочишига умид қилмоқда. Бу ҳақда ХХР ТИВ раҳбари Ван И матбуот анжуманида маълум қилди.

"Биз умид қиламизки, Ҳиндистонга ушбу ҳодисалар дарс бўлди ва ушбу мамлакат келажакда шунга ўхшаш вазиятлар келиб чиқишидан қочади", - дея маълум қилди Ван И.

Унинг сўзларига кўра, Хитой икки мамлакат муносабатлари барқарор ривожланишига умид қилмоқда, сабаби бу нафақат Пекин ҳамда Нью-Деҳли, балки қўшни давлатларнинг манфаатларини ҳам қамраб олади.

Аввалроқ Ҳиндистон ва Хитой чегарадаги чигал вазият бўйича бир қарорга келгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид