10:22 / 30.08.2017
17867

ЖЧ-2018 саралаши. Саудия Арабистони ютқазди

Фото: ОФК

29 август куни Осиё қитъасида 2018 йилги Жаҳон чемпионати учун саралаш учрашувлари старт олди.

В гуруҳида БАА Саудия Арабистонини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Саудия футболчиси Наваф Ол-Обид пенальтини аниқ ижро этиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди, орадан бир дақиқа ўтиб Али Мабҳут мувозанатни тиклади.

60-дақиқада Аҳмад Ҳалил БААнинг ғалаба голига муаллифлик қилди - 2:1.

Шу тариқа В гуруҳида вазият янада чигаллашди, эндиликда тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун тўртта жамоа имкониятга эга бўлиб турибди: Япония 8 ўйиндан кейин 17 очко билан биринчи, Саудия Арабистони 9 ўйиндан кейин 16 очко билан иккинчи, учинчи ўриндаги Австралия 8 ўйинда 16 очко тўплаган, БААда 13 очко жамғарилган. Ироқ (5) ва Таиланд (2) йўлланмадан умид узиб бўлган.

ЖЧ-2018 саралаш, 9-тур
БАА - Саудия Арабистони — 2:1
Голлар: Али Мабҳут (21), Аҳмад Ҳалил (60) - Наваф Ол-Обид 20 (пен).

Top