Уйида ярим килограммга яқин гиёҳванд модда сақлаган юқоричирчиқлик ушланди
Юқоричирчиқ туманида 4 август куни ўтказилган “Қорадори-2017” тезкор тадбири давомида Юқоричирчиқ туманида яшовчи 1983 йилда туғилган У.Ж.нинг уйи гумонланиб текширилганда ошхонасидан 432,9 гр. «марихуана» гиёҳванд моддаси олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Шунингдек, Чиноз туманида шу куни ўтказилган тадбир давомида Бекобод шаҳрида яшовчи 1978 йилда туғилган Ў.С. Чиноз тумани Олмазор қишлоқ фуқаролар йиғини Боғбон маҳалласида холислар иштирокида гумонланиб текширилганда ёнидан 44,5 гр. «марихуана» гиёҳванд моддаси олинди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:30 / 24.10.2024
Тошкент вилоятининг уч ҳудудида сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди
13:30 / 22.10.2024
Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
15:12 / 20.10.2024
Ўзини банк ходими деб таништириб, фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
10:34 / 17.10.2024