Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Диний низолар давом этаётган Мьянмада яна 16 роҳингя ҳалок бўлди
Мьянмадаги Наф дарёсида мусулмон роҳингялар минган қайиқ ағдарилиши натижасида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полиция вакилларига асосланган ҳолда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Мусулмонлар миллатчи буддистлар таъқибидан қочиб Бангладешга кетаётганди.
Бангладешлик чегарачилар биринчи сентябрь тонгида қирғоқ яқинида жасадларни топишган. Қайд этилишича, жасадларнинг 4 нафари ўқ тегишидан ҳалок бўлган.
Айни вақтгача, Бангладешга Наф дарёси орқали қочиб уринишлар давомида ҳалок бўлганлар сони 39 нафарни ташкил қилади.
Бундан аввалроқ Роҳингя мусулмонлари Европа кенгаши (ERC) матбуот котиби Анита Шуг маълум қилгандики, Мьянмадаги Аракан штатида кейинги 3 кун мобайнида ҳарбийлар ҳужумлари оқибатида 3 мингга яқин мусулмонлар ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди
23:38 / 29.03.2025
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
16:15 / 29.03.2025
Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — консулхона
08:18 / 26.12.2022