Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Россия миллиардерлари 2017 йил бошидан буён 17 млрд долларга бойишди
Bloomberg Billionaires Index (BBI) маълумотларига кўра, россиялик миллиардерларнинг жами бойлиги йил бошидан бери 17,099 млрд долларга ошган.
Индекс миллиардерларнинг улушлари бўлган компаниялар акциялари нархи ва ҳисоботлари асосида аниқланади.
Рўйхатдаги 49-ўринни ва россиялик бадавлат инсонлар орасида биринчи ўринни «Северсталь»нинг асосий акциядори Алексей Мордашов эгаллаган. Унинг бойлиги 18,4 млрд доллар бўлиб, йил бошидан 1,49 млрд долларга ошди. «Норильский никель» президенти Владимир Потанин 53-ўриндан жой олган бўлиб, унинг бойлиги 905 млн долларга кўпайиб, 17,5 млрд долларга етган. Россияликлар орасида НЛМК директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин учинчи ўринда. Унинг сармояси 1,6 млрд долларга ошиб, 16,6 млрд долларга етди.
Август ойида BBI ҳисоб-китобларига кўра, россиялик миллиардерларнинг бойлиги 9,7 млрд долларга ошгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
10:06
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45
Литва россиялик ва беларусликни Россия топшириғи билан теракт содир этишда айблади
09:07
Россия ва Украина ЗАЭС атрофида маҳаллий ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди
20:49 / 16.01.2026