Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франкфуртда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги бомба хавфсизлантирилади
2 сентябрда Германиянинг Франкфурт шаҳри марказида Иккинчи жаҳон уруши вақтида британиялик учувчилар томондан ташланган 1,4 тонналик HC 4000 бомбасини хавфсизлантириш бўйича операция ўтказилади. Бу ҳақда “Коммерсант” нашри хабар бермоқда.
Бутун бошли мавзеларни йўқ қила олиши туфайли уруш вақтида “Блокбастер” деб аталган бу бомба 29 августда Висмар кўчасидаги қурилиш ишлари вақтида топилганди.
Бомбани хавфсизлантиришдан аввал яқин атрофда яшовчи 70 минг киши эвакуация қилинади.
Бомбани хавфсизлантириш тушлик вақтида бошланади. Агар ҳаммаси режадагидек кетса, кечки соат 8 га аҳоли ўз уйларига қайтиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
19:21 / 10.11.2025
Биргина ҳазилни деб аэропортда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
08:13 / 22.09.2025
Берлинда Иккинчи жаҳон уруши давридаги иккита бомба топилди
18:19 / 05.09.2025
Олмаота аэропортида ҳазиллашиб «атом бомбаси» борлигини айтган ўзбекистонлик жазоланди
20:13 / 03.06.2025