Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кличко Киевдаги йўл сифатини мотоциклда текшириб кўрди
Киев шаҳри ҳокими Виталий Кличко 1 сентябрь куни кечқурун шаҳар кўчалари бўйлаб йўллар сифатини текшириш мақсадида мотоциклда сайр қилди. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида хабар берди.
«Кеча янгиланган Воздухофлотск шоҳ кўчасини мамнуният билан текширувдан ўтказдим. Мотоциклларда, «Киевавтодор» раҳбари билан. Йўл сифати, таъмирлаш ишлари қандай бажарилгани иккита ғилдиракда яхшироқ ҳис этилади», - дея ёзди у.
Собиқ боксчининг маълум қилишича, «вақти-вақти билан шундай сайрларни амалга ошириб туради».
Шунингдек, Кличко мотоциклда кетаётгани тасвирланган видеони ҳам эълон қилди.
Мавзуга оид
16:09 / 19.03.2026
Киев Ҳиндистондан қўлга олинган украиналикларни озод этишни сўрамоқда
11:55 / 14.03.2026
Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб олаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
14:24 / 13.03.2026
ЕИ “Дружба” нефт қувури атрофидаги вазиятни текширмоқчи
13:52 / 13.03.2026