10:58 / 02.09.2017
10518

Теннис юлдузи Серена Уильямс она бўлиш бахтига муяссар бўлди

Фото: Globallookpress.com

Жаҳон теннис юлдузи, собиқ биринчи рақамли аёл теннисчи Серена Уильямс 1 сентябрда қиз фарзанд кўрди. Бу ҳақда New York Daily News нашри хабар бермоқда. 

Америкалик спортчи илк маротаба оналик бахтини ҳис қилмоқда. Чақалоқ Флорида штатидаги Уэст-Палм-Бич шифохоналаридан бирида дунёга келган. Унинг вазни 3,09 кг ни ташкил килган. Таъкидланишича, она-бола ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар.

Қизнинг отаси Серенанинг қайлиғи, Reddit портали ҳамасосчиси Алексис Оганян ҳисобланади.

Айни вақтда Серена дунё рейтингида 2-ўринни эгалламоқда. Теннисчи фаолияти давомида WTA’нинг 72 та мусобақаси, жумладан “Катта дубулға” сериясига кирувчи 23 та  мусобақани ютган.

Бахтиёр она кейинги йилдаёқ кортларга қайтишга ваъда берган. 

Top