13:25 / 04.09.2017
43199

Рамзон Қодиров Мьянма бўйича навбатдаги баёнот билан чиқди

Фото: ТАСС/Михаил Метцель

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Мьянмада роҳингя мусулмонларининг оммавий қирғинига ўз инстаграмидаги тўғридан-тўғри трансляция давомида изоҳ берди. Бу ҳақдаги видеоёзув YouTube’да жойлаштирилди.

«Агар Россия жиноятларни амалга ошираётган шайтонларни қўллаб-қувватлайдиган бўлса, мен унинг позициясига қаршиман. Сабаби менда ўз позициям ва ўз қарашларим бор», - деди у.

Шу билан бирга, унинг ишонч билдиришича, ҳеч ким «қотиллар ва зўравонларни» қўллаб-қувватламайди.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Мьянма ҳукуматига мурожаат қилганди.

Мавзу
Мьянма фожиалари

Ўтиб бораётган ҳафта давомида Мьянмада истиқомат қилувчи кам сонли роҳингя жамоалари яшайдиган 2,600 дан ортиқ уйларга ўт қўйилди.

Барчаси
Top