Жаҳон | 22:16 / 05.09.2017
6922
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда 2016 йилги Олимпиада ташкилий қўмитаси раҳбари уйи тинтув қилинди

Фото: AP

Бразилияда 2016 йилги Олимпиада ташкилий қўмитаси раҳбари Карлос Артур Нузман уйи ва ташкилий қўмита офиси тинтув қилинди. Бу ҳақда Globo нашри хабар бермоқда.  

ОАВ маълумотларига кўра, Нузман сўроққа чақирилган ва полицияга паспортини топширган.

У Рио-де-Жанейронинг ёзги Олимпиада пойтахти сифатида танланишида Халқаро Олимпия қўмитасининг африкалик аъзолари овозларини сотиб олишда гумон қилинмоқда. Бразилия прокуратураси маълумотларига кўра, Нузманга қарши жиддий далиллар тўпланган.

Маълум қилинишича, бу иш бўйича тергов ҳаракатлари доирасида ўша куннинг ўзида 11 та тинтув ўтказилган ва икки кишининг ҳибсга олинишига ордер берилган. Уларнинг номи сир сақланмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид