Жамият | 12:31 / 05.09.2017
6941
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон йўловчи самолёти йўлакдан чиқиб кетди

Ҳиндистоннинг Air India авиакомпаниясига қарашли Boeing 737-800 йўловчи самолёти Коччи шаҳрии аэропортида йўлакдан чиқиб кетди. Бу вақтда унинг бортида 102 киши бўлган, деб хабар қилмоқда NDTV телеканали.

Ҳодиса Абу Дабидан учиб келган ҳаво кемаси қўнганидан сўнг юз берган. Телеканалнинг аэропортдаги манбаларига кўра, самолёт қўнишдан сўнгги ҳаракатланиш чоғида бурилишни маррадан аввалроқ амалга оширган ва йўлакдан чиқиб кетган. 

"Барча йўловчилар трап воситасида кўчирилди. Жабрланганлар йўқ", — деган Коччи халқаро аэропорти расмий вакили. 

Ҳиндистон фуқаро авиацияси бош бошқармаси текширув ишларини олиб бормоқда. 

Мавзуга оид