Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж яқинида автомобиль полициячи устига ҳайдаб борилди
Фото: Le Parisien
Париж яқинидаги Вернуйе шаҳрида автомобиль ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимига қараб ҳайдаб борилди. Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда.
Хабарга кўра, ҳодиса олиб қочилган машинани қидирув бўйича амалиётни ўтказиш вақтида юз берган. Икки полициячи ўғирланган сифатида қайд қилинган автомобилни тўхтатишга уринган, бироқ транспорт воситаси ҳайдовчиси уларнинг талабига бўйсунмади ҳамда уни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимига қараб ҳайдаб борган.
Телеканал маълумотларига кўра, ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган, ҳозирги вақтда уни полиция қидирмоқда. Автомобиль йўловчиси қўлга олинган. Жабрланган полициячининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 август куни Марселда автомобиль ҳайдовчиси автобус бекатларига ҳужум уюштирганди.
Мавзуга оид
10:44 / 25.04.2026
Хитой автосаноатида AI “инқилоби” бошланди
14:52 / 19.02.2026
Париждаги сўл партия офиси портлаш таҳдидидан сўнг эвакуация қилинди
10:57 / 08.01.2026
Париж ва Амстердамда қор сабаб юзлаб авиарейслар бекор қилинди
09:47 / 31.10.2025