Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия бош вазири КХДР бўйича жаҳон ҳамжамиятига чақириқ билан чиқди
Австралия бош вазири Малколм Тёрнбуллнинг маълум қилишича, Шимолий Кореяга иқтисодий босим ўтказиш Корея ярим оролидаги вазиятга ечим топишда ёрдам бериши мумкин.
«Ким Чен Иннинг таҳдидли ҳаракатлари кўпайиб бормоқда. Менинг ишончим комилки, халқаро ҳамжамият Шимолий Кореяга янада кучлироқ иқтисодий босим ўтказиши керак, шунда бу режим ўзига келади», - дея бош вазирнинг сўзларини келтиради News.com.au.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Австралия ва АҚШ Япония ҳамда Жанубий Корея билан КХДРни «ақлсиз ва қонунларга зид сиёсатни» тўхтатишга мажбурлаш мақсадида ўзаро ҳаракатларни кўриш ниятида.
Аввалроқ Москва ва Сеул КХДР билан биргаликда лойиҳаларни амалга оширмоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
22:52 / 29.03.2026