Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доминиканада яқинлашаётган довул сабабли саросима бошланди
Доминикана Республикасига яқинлашаётган “Ирма” довули сабабли аҳолиси ўртасида саросима бошланди. Бу ҳақда фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда хабар бермоқдалар.
“Бизда саросима бошланди. Одамлар идоралар ва банклар деразаларини қоқиб ташлашмоқда. Iberia супермаркетида нореал навбатлар кузатилмоқда, бир кассада 50 тадан одам турибди, ваҳоланки ҳамма кассалар ишламоқда. Нон маҳсулотлари, консервалар, арзон болалар озиқалари, ҳайвонлар озиқалари сотиб бўлинди. Пештахталардан термик ишловсиз истеъмол қилиш мумкин бўлган барча маҳсулотлар “сидириб ташланмоқда”. Яқинда алоқа ва электр бўлмайди”, деб ёзган фойдаланувчилардан бири.
Унинг айтишича, Сен-Мартин оролида сув сатҳи кўтарилган. “Ўтган йил бизни четлаб ўтган “Мэтью” довули охирги 10 йил ичида энг кучли довул деб аталган бўлса, “Ирма” охирги 20 йил ичидаги энг кучлиси деб аталмоқда”, деб қўшимча қилди фойдаланувчи.
Бу орада Мексика бўғозида “Катя” довули вужудга келди ва АҚШ жануби томон 65 км/соат тезлик билан йўналмоқда.
Мавзуга оид
18:57 / 07.12.2024
Доминикана расмийлари рекорд даражадаги 9,5 тонна кокаинни мусодара қилди
00:08 / 08.07.2021
Доминиканага қарашли ҳарбий вертолёт Ҳаити билан чегарада фалокатга учради
08:12 / 27.11.2019
Доминиканада россиялик сайёҳлар автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди
15:30 / 16.10.2019