Жаҳон | 08:12 / 27.11.2019
5438
2 дақиқада ўқилади

Доминиканада россиялик сайёҳлар автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди

Фото: РИА Новости

Доминиканада ичида ўнлаб россиялик сайёҳлар бўлган автобус аэропортга йўлда юк машинаси билан тўқнашиб кетиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Diario Libre нашри хабар берди. 

Йўл-транспорт ҳодисаси юк машинасининг кескин манёври ва автобус олдига ўтиб олиши оқибатида юз берган.

Россия элчихонаси маълумотларига кўра, автобусда 39 россиялик сайёҳ бўлган. Улардан ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Diario Libre’нинг маълум қилишича, жароҳат олганлар шифохонага етказилган, камида 15 россиялик оғир аҳволда қолмоқда.  

Сайёҳлар Anex Tour туроператорининг мижозлари бўлишган. Компанияда таъкидланишича, бир неча киши “оғирроқ аҳволда” бўлиб, улар пойтахтдаги шифохонага жўнатилган, аммо оғир аҳволда бўлганлар йўқ. Шунингдек, таъкидланишича, бир неча киши шифохонани тарк этиб, меҳмонхонага қайтган.     

Туроператор маълумотларига кўра, умумий ҳисобда 27 россиялик шифохонага етказилган, улардан 20 нафарининг ҳаёти хавф остида эмас, 7 нафар жабрланувчининг аҳволи шифокорлар томонидан баҳоланмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид