Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА қарори. ЖЧ-2018 саралаши ўйини ҳакам хатоси туфайли қайта ўйналади
ФИФА амалдорлари 6 сентябрь, чоршанба куни ЖЧ-2018 саралаши Африка минтақасида Жанубий Африка Республикаси ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўйича тарихий қарор қабул қилди. 2016 йилнинг 12 ноябрида ўтказилган ва ЖАРнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган бу ўйин натижаси бекор қилинди ва ўйин қайта ўтказиладиган бўлди.
Бунга ўйинни бошқарган ганалик ҳакам Жозеф Лэмптининг хатоси сабаб бўлди. У биринчи бўлим охирида меҳмон жамоа (Сенегал) ҳимоячиси қўли билан ўйнаган, деб ҳисоблади ва пенальти белгилади. Лекин бу вазият видеосидан кўриш мумкинки, тўп қўлга тегмаганди.
Март ойида Лэмптининг қарори «ўйин натижасига таъсир кўрсатувчи ҳаракат» сифатида баҳоланганди, арбитр умрининг охирига қадар дисквалифиция қилинганди.
Лэмпти 42 ёшда бўлиб, у Африкадаги юқори савиядаги ҳакамлардан ҳисобланарди, 2015 йилги Африка Кубогида ва 2016 йилги Рио Олимпиадасида иштирок этганди.

Жанубий Африка – Сенегал учрашуви 2017 йил ноябрида қайта ўтказилади. D гуруҳида айни вақтда Сенегал 3-ўринда, бу жамоа Кабо-Верде ва Буркина-Фасодан 1 очко кам жамғарган. ЖАР охирги ўринда, энди бу терма жамоада 4 эмас, 1 очко қолиши мумкин. Жаҳон чемпионатига гуруҳдан фақат бир терма жамоа йўл олади.

Мавзуга оид
21:30 / 10.06.2026
Америкада тарихдаги энг қиммат жаҳон чемпионати бошланмоқда — барчаси мухлислар пули ҳисобига
10:10 / 09.06.2026
Жаҳон чемпионати ҳаками АҚШга киритилмади
20:05 / 28.05.2026
Мундиал чипталари нега рекорд даражада қимматлашиб кетди?
23:06 / 21.05.2026