Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадалик йигит 9 йиллик селфилар асосида тўй видеосини ишлади
Монреалда яшовчи Уго Корнелье ўз тўйига тўққиз йил давомида ҳар куни олинган селфилардан ажойиб видеоролик ишлади. Видеоёзув YouTube'да икки кун ичида 600 мингдан ортиқ марта кўрилди.
Уго 2008 йилнинг февралидан, яъни 12 ёшидан бошлаб ҳар куни ўзини суратга ола бошлаган. Корнелье видеороликдаги сўнгги суратини жорий йилнинг августида бўлиб ўтган никоҳ тўйида олган. Бу йигитнинг жилмайиб тушган биринчи кадри. 9 йил давомида олинган суратларда эса Уго бир хил жиддий нигоҳда акс этган.
Видеороликка жами 2,5 минг сурат жойланган. Улар асосида монтаж қилинган видео икки ярим дақиқа давом этади.
Мавзуга оид
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
08:20 / 02.06.2026