Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимкентда ЙТҲ натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна уч киши жабрланди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
ЙТҲ 7 сентябрь куни Енбекшин туманида юз берган. Полициячиларнинг аниқлашича, Авезов ва Алибеков кўчалари кесишмасида соат тахминан 05.30ларда 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги БМВ ва "Дэу Нексия" автомашиналари тўқнашиб кетган.
Полиция маълумотига кўра, ҳодиса жойида "Дэу Нексия"нинг 27 ёшли йўловчиси бўлган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ўзбекистоннинг 27 ва 26 ёшли яна икки фуқароси турли жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилди.
Мавзуга оид
13:45 / 05.04.2026
Жиззахда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
21:12 / 29.03.2026
Тошкентда бирданига 8 та автомобил иштирокида тўқнашув содир бўлди
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026