15:34 / 09.09.2017
23842

Чилонзор ва Яшнобод тумани ИИБ бошлиқларига полковник унвони берилди 

Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ИИВ тизимидаги қатор ходимларга «полковник» махсус унвони берилди. Бу ҳақда «Постда» газетаси хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, юртимиз тинчлиги, осойишталигини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан қуйидаги ходимларга «полковник» махсус унвони берилди:

Усмон Гаппаров – ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари,

Шахрух Гиясов – ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, 

Музаффар Муҳаммаджанов – Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молиявий ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи,

Сайдолим Зингиров – Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи,

Шовкат Мавлянов – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБ бошлиғи,

Қодирхўжа Хашимов – Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИБ бошлиғи,

Жамшид Жўраев – Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Йўл-патруль хизмати бригадаси командири,

Камил Сейдаметов – Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл-патруль хизмати бригадаси командирининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи,

Ҳамиджон Анваров – Тошкент вилояти ИИБ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи,

Алибек Ёқубов – Фарғона вилояти Фарғона тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бўлими бошлиғи.

Top