12:43 / 09.09.2017
4478

Эрдўған: Қозоғистон билан товар айланмасини 5 млрд долларга етказмоқчимиз 

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Анқара ва Остона ўзаро товар айланмаси ҳажмини 5 млрд долларга қадар етказиш ниятида. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Бугунги кунда давлатларимиз ўртасидаги товар айланмаси қарийб 2 млрд долларни ташкил этмоқда. Ўйлашимча, бу чегара эмас. Бизнинг вазифамиз, келишиб олганимиздек, товар айланмаси даражасини 5 млрд долларга етказиш, сабаби Қозоғистон ҳамда Туркияда бунинг учун етарли салоҳият бор», - деди у.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, томонлар барча соҳалар – иқтисодиёт, маданият, сиёсат, ҳарбий фаолиятдаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 3 кунлик расмий ташриф билан Қозоғистонга келиши хабар берилганди.

Top