Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби жаҳондаги вазият хавфли эканини маълум қилди
Фото: Global Look Press
НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг фикрича, жаҳондаги вазият сўнгги йилларда хавфли кўриниш олди.
У бу ҳақда The Guardian газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Бош котибнинг сўзларига кўра, унинг 30 йиллик фаолияти давомида жаҳондаги вазият тўқнаш келишга мажбур бўлинган турли муаммолар фонида «кутилмаган ҳамда мураккаб»га айланди.
«Биз Шимолий Кореяда оммавий қирғин қуроли қандай тарқалаётганини кўрмоқдамиз, биз террорчилар, беқарорлик ва қатъий Россия билан иш олиб боришга мажбурмиз. Бу жуда хавфли дунё», - дея маълум қилди Столтенберг.
Аввалроқ Столтенберг Евроиттифоқ НАТОсиз кун кўра олмаслиги ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
20:24 / 07.05.2026
Жаҳондаги зиддиятлар: талаба-ёшлар қандай фикрда?
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
21:13 / 03.05.2026
Яқин Шарқдаги уруш НАТО мамлакатлари Россия билан урушга тайёр эмаслигини кўрсатди
19:44 / 25.04.2026