19:15 / 09.09.2017
12060

Олий лига. Сергеевнинг дубли «Пахтакор»га ғалаба келтирди

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди. Унда Бекободнинг «Металлург» клуби Тошкентнинг «Пахтакор» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг 16-дақиқада «Пахтакор» ҳимоясидаги қўпол хатодан унумли фойдаланган Зоҳид Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Игорь Сергеев фарқни йўққа чиқарди. Бўлим сўнггида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг голи пойтахтликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги қисмида «Металлург» бор кучи билан ҳужумга ташланишидан фойдаланган меҳмонлар вакили Достон Иброҳимов қарши ҳужумда бўш қолган дарвозани ишғол қилиб жамоасига ғалаба келтирди. 

Ушбу ғалабадан кейин «Пахтакор» ҳисобидаги очколар сони 32тага етди ва жамоа 5-ўринга кўтарилиб олди. «Металлург» эса 26 очко билан 10-ўринни банд этган.

Олий лига. 20-тур

«Металлург» – «Пахтакор» 1:3 (1:2)
Голлар: Зоҳид Абдуллаев (16) – Игорь Сергеев (18, 45+2) Достон Иброҳимов (90+5).
«Металлург»: Зафар Сафаев, Аброр Хусинов, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов (Муҳаммаджон Султонов, 50), Дониёр Одилов, Аюбхон Нўъмонов, Санжар Қодирқулов, Даврон Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Исломбек Исоқжонов, Жаҳонгир Абдумўминов.
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Акбаржон Исматуллаев (Даврон Ҳошимов, 46), Азим Аҳмедов, Игорь Сергеев (Жасурбек Ҳакимов, 81), Сухроб Нуруллоев, Камолиддин Тожиев, Владимир Козак, Гиди Канюк, Марко Симич, Тиаго Безерра (Достон Иброҳимов, 72), Ростин Гриффитс.
Огоҳлантиришлар: Одилов (3), Абдумўминов (34), Султонов (72) — Тожиев (38), Гриффитс (40).

Top