Надаль US Open ғолиби бўлди

Фото: Reuters
Дунёнинг амалдаги биринчи рақамли эркак теннисчиси Рафаэль Надаль АҚШ очиқ чемпионати финалида жанубий африкалик Кевин Андерсонни мағлуб этди. Нью-Йоркда ўтган учрашув 6:3, 6:3, 6:4 ҳисобида испан фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа Надаль мусобақанинг 2017 йилги ғолиби бўлди.
Учрашув 2 соат-у 27 дақиқа давом этган. Испан тўпни ўйинга киритаётганда бир марта уни ташқарига чиқариб юборган, бир марта икки карралик хатога йўл қўйган ҳамда 9 та брейк-пойнтдан 4 тасини амалга оширган. Андерсон 10 та эйс, 4 та икки карралик хато ва бирорта амалга оширилмаган брейк-пойнтга йўл қўйди.
Шу тариқа 31 ёшли Надаль “Катта дубулға” сериясидаги 23-мусобақасини ўз фойдасига ҳал қилиб, бу серияда якка тартибдаги 16-унвонини қўлга киритди. “Тупроқли кортлар қироли” бир маротаба Австралия очиқ чемпионатини, 2 марта Уимблдонни, 3 марта АҚШ очиқ чемпионатини ва 10 марта “Ролан Гаррос”ни қўлга киритган.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Chorvoq Darvozasi — Ўзбекистондаги тоғли ҳудуддаги янги турдаги турар-жой мажмуаси
Ўзбекистон | 15:00
-
Самарқандда Зарафшон дарёси қирғоғида қолиб кетган фуқаролар қутқарилди
Жамият | 14:59
-
Xiaomi, Ugreen ва Baseus хавфсизлик таҳдиди туфайли пауэрбанкларни қайтариб олишни бошлади
Жаҳон | 14:55
-
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи бошланди
Ўзбекистон | 14:53
Мавзуга оид

19:32 / 30.01.2022
Australian Open. Драматик финалда Надаль супер камбэк эвазига Медведевни мағлуб этди

09:39 / 13.09.2021
Медведев «US Open» финалида ғалабага эришиб, Жоковичнинг тарихий рекордни такрорлашига йўл қўймади

09:31 / 05.11.2020
Рафаэль Надаль фаолиятидаги 1000-ғалабани қўлга киритди

22:47 / 11.10.2020