Рафаэль Надаль Roland Garros’нинг 13 карра ғолиби бўлди
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Франция очиқ чемпионати - Roland Garros-2020 финалида ғалаба қозонди ва “Катта дубулға” сериясига кирувчи мусобақанинг 13 карра ғолибига айланди.

Фото: TENNIS PHOTO NETWORK
Надаль мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувида жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси, сербиялик Новак Жоковични 6:0, 6:2, 7:5 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 2 соат 43 дақиқа давом этган.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Надаль ва Жокович Париждаги мусобақа финалида учинчи марта учрашишди, бироқ ҳар сафар испаниялик теннисчининг қўли баланд келган.
Испаниялик теннисчи бежиз “тупроқли кортлар қироли” деб аталмайди: Парижнинг тупроқли кортларида ўтувчи турнирни бунча кўп марта ҳали ҳеч бир теннисчи ютмаган. У бунгача Roland Garros’да 2005, 2006, 2007, 2008, 2010, 2011, 2012, 2013, 2014, 2017, 2018 ва 2019 йилларда ғалаба қозонган.
Яна бир эътиборли жиҳати, Надалнинг финалдаги ғалабаси унинг Франция очиқ чемпионати учрашувларидаги 100-ғалабаси бўлди. Бундан ташқари, испаниялик спортчи “Катта дубулға” сериясига кирувчи 20-мусобақасида ғалаба қозонди ва бу натижа билан швейцариялик теннисчи Рожер Федерер рекордини такрорлади.
Аёллар ўртасида эса 19 ёшли польшалик Ига Швентек зафар қучди. Бу ғалаба ёш теннисчининг ушбу мусобақадаги биринчи ғалабаси ҳисобланади. Швентек финал учрашувида америкалик София Кенинни мағлубиятга учрата олган.
Roland Garros 2020 йилги “Катта дубулға” мусобақаларига якун ясади. Жорий йилда ушбу серияга кирувчи Уимблдон турнири пандемия сабабли ўтказилмади.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Махсус трибунал 20 нафар россиялик амалдор устидан терговга тайёргарлик кўрмоқда
Жаҳон | 19:16
-
Ҳарвард университети Трамп маъмуриятини судга берди
Жаҳон | 18:37
-
Солиқдан қочган тадбиркор илк марта қўлга тушганида зарарни қоплаб, енгиллик олиши мумкин
Иқтисодиёт | 18:13
-
Хитойда коррупцияга қарши курашишга масъул амалдор пора олишда айбланмоқда
Жаҳон | 17:44
Мавзуга оид

19:32 / 30.01.2022
Australian Open. Драматик финалда Надаль супер камбэк эвазига Медведевни мағлуб этди

09:31 / 05.11.2020
Рафаэль Надаль фаолиятидаги 1000-ғалабани қўлга киритди

22:38 / 09.10.2020
Рафаэль Надаль Roland Garros финалига 13-марта чиқиб рекорд ўрнатди

00:31 / 20.12.2019